Месси «ПСЖ»да антирекордини такрорлади
Пайшанба, 23 Декабр
10921
Фото: Getty Images

Франция чемпионати 19-тури доирасида «ПСЖ» сафарда «Лорьян» билан дуранг (1:1) қайд этди.

Ушбу учрашувда парижликлар ҳужумчиси Лионель Месси самарадорлик кўрсата олмади. Шу тариқа, аргентиналик 34 ёшли футболчи «ПСЖ» сафида сафарда ўтказган 8-ўйинида ҳам ўз ҳисобига гол ёза олмади.

Marca’нинг қайд этишича, Месси Париж клубида фаолиятидаги сафардаги энг ёмон голсиз сериясини такрорлаган. У 2006 йилнинг сентябрь ойидан 2007 йилнинг март ойига қадар «Барселона» сафида ҳам сафардаги кетма-кет 8 ўйинда гол кирита олмаган эди. 

Маълумот учун, Лионель Франция чемпионати жорий мавсумида 11 ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 4та ассистга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар