Сане қаторасига 3-бор «Бавария»да ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди
Чоршанба, 22 Декабр
1071
Фото: Getty Images

«Бавария» вингери Лерой Сане ноябрь ойида мюнхенликларнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада 25 ёшли футболчи 44 фоиз овоз тўплаган ҳолда 1-ўринни эгаллади ва ушбу совринни қўлга киритди. Кучли учликдан ҳужумчи Роберт Левандовски (22%) ва Томас Мюллер (10%) жой олишди.

Маълумот учун, Сане ноябрь ойида 5 ўйинда иштирок этиб, 2та гол ва 2та голли узатма амалга оширди. У сентябрь ва октябрь ойларида ҳам «Бавария»нинг энг яхши футболчиси деб топилган эди. Бу футболчининг қаторасига 3-бор ой лауреати деб топилиши бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар