МҲЛ ҳоккейчилари Пекин-2022 Олимпиадасига бормайди
Чоршанба, 22 Декабр
4004
Фото: AFP

Миллий ҳоккей лигасида фаолият юритаётган ҳоккейчилар кейинги йил Хитойда ўтадиган қишки Олимпиадани ўтказиб юборадиган бўлди. 

Бугун, 22 декабрь куни МҲЛ раҳбарияти ва ҳоккейчилар уюшмаси коронавирус билан боғлиқ вазият тобора ёмонлашаётгани, инфекцияни юқтириб олишлар сони тобора ошаётгани сабабли шундай қарор қабул қилинганини расман маълум қилишди. Қайд этилишича, МҲЛнинг ўзида ковид юқтириб олган ҳоккейчилар сони 100 нафардан ошган.

Маълумот учун, Пекин-2022 қишки Олимпиада ўйинлари 4-20 февраль кунлари ўтказилади. Аввалроқ, АҚШ дипломатлари Хитойнинг Шинжон провинциясидаги уйғурларга нисбатан геноциди сабабли Пекин-2022 турнирига бойкот эълон қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, МҲЛ ўйинчилари 1998, 2002, 2006, 2010 ва 2014 йиллардаги Олимпия Ўйинларида иштирок этган, 2018 йилги Пхёнчхан Олимпиадаси эса уларсиз ўтганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар