«МЮ» Каванини «Барселона»га қўйиб юбормоқчи эмас
Сешанба, 21 Декабр
3856
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» клуби жамоа ҳужумчиси Эдинсон Каванини қўйиб юборишни истамаяпти.

Daily Mail хабарига кўра, клуб бош мураббийи Ральф Рангник уругвайлик ҳужумчини мавсум якунигача қўл остида қолдирмоқчи. Мураббий коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли таркибдаги ўйинчилардан ҳеч ким қишки трансфер ойнасида бошқа жамоага ўтишини истамаяпти.

34 ёшли форвард эса «Барселона»дан таклиф олгач, фаолиятини Испанияда давом эттиришни истамоқда.

Аввалроқ, Кавани шартнома масаласида «Барса» билан келишувга эришгани ва энди «Юнайтед» футболчини қўйиб юборса, Эдинсон январда Каталонияга кўчиб ўтиши айтилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар