Марсьялга уч клуб қизиқмоқда. Футболчи Ла Лига клубига ўтмоқчи
Сешанба, 21 Декабр
7628
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Антони Марсьяль қишки трансфер ойнасида жамоасини ўзгартирмоқчи.

Sky Sports хабарига кўра, франциялик форвард Испаниянинг «Севилья» клубидан тушган таклифни қабул қилмоқчи. Антони ўз агентига Ла Лигага кўчиб ўтиш вариантини кўриб чиқишни сўраган.

«Барселона» ва «Ювентус» клублари ҳам Марсьялни ўз сафига қўшиб олишни истаётганига қарамай, унинг ўзи «Севилья»да кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишига ишонмоқда. Учта жамоа ҳам Антонини ярим йилга ижарага олиш борасида ўз таклифини берган.

Аввалроқ, «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Ральф Рангник қишки трансфер ойнасида барча футболчиларни таркибда сақлаб қолмоқчи экани ва Каванини ҳам «Барса»га қўйиб юбормоқчи эмаслиги ҳақида хабар қилинганди. Эдинсон таркибда қоладиган тақдирда Марсьяль ижара асосида клубни тарк этиши мумкин.

Маълумот учун, 26 ёшли «МЮ» ҳужумчиси АПЛ жорий мавсумида 7 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилган. Марсьялнинг амалдаги шартномаси 2024 йилгача имзоланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар