Манба: Толиссо ёзда «Реал»га ёки АПЛ клубларидан бирига ўтади
Сешанба, 21 Декабр
3212
Фото: Getty Images

«Бавария» яримҳимоячиси Корентен Толиссо «Реал»га ўтиши мумкин. 

Журналист Бруну Алеманининг ёзишича, футболчининг атрофидагилари 27 ёшли француз ёзда «Реал» ёки АПЛ клубларидан бирига ўтишини тасдиқлашган. 

Толиссонинг Мюнхен клуби билан амалдаги шартномаси мавсум сўнгида якунланади. 

Яримҳимоячининг хизматларига  «ПСЖ», «Атлетико», «Тоттенҳэм» ва «Ювентус» қизиқмоқда. 

Толиссо бу мавсумда Бундеслигада 7та ўйин ўтказиб, 1та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар