Леонардо: «ПСЖ» 4-5 ой давомида Рамоссиз қолишини кутмаганди»
Сешанба, 21 Декабр
4162
Фото: Getty Images

«ПСЖ» спорт директори Леонардо Париж клубига келганидан бери жароҳат туфайли деярли ўйнамаётган ҳимоячи Серхио Рамос ҳақида гапирди. 

«Биз 4-5 ой давомида Рамоссиз қолишимизни кутмагандик. Унинг ўтган мавсумда жароҳатлари борлигини ва бу билан шуғулланишимиз кераклигини билардик. Лекин кутилмаган ҳолатлар бўлгани ҳам рост. 

Қўлимиздан келганини қилдик, лекин кейин ортга чекиниш бўлди. Аммо ҳозир Рамос тўғри йўлда. У мавсумнинг иккинчи ярмида биз билан бўлиши жуда муҳим», — дея Леонардонинг сўзларини келтиради Marca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар