Гвардиола: «Барса»да жуда яхши мураббий ва мева берадиган уруғлар бор. Сабрли бўлиш керак»
Сешанба, 21 Декабр
2866
Фото: Getty Images

«Барселона»нинг собиқ устози, ҳозирда «Манчестер Сити» бош мураббийи саналган Хосеп Гвардиола Каталония клуби ҳақида фикр билдирди. 

«Барса» сўнгги 10 йил ичида чемпионлик ва кубоклар қўлга киритди, Чемпионлар Лигаси яримфиналига чиқди. Асабийлашмаслигимиз керак. 

Ҳаётда маъносиз нарса йўқ. Агар биз қийналишимиз керак бўлса, буни бошдан кечириш керак. Яхши дамлар келади. 

Ҳозир «Барса»да жуда яхши директорлар кенгаши ва мураббий бор. Хави билан шахсан учрашганим йўқ, лекин у клубни яхши кўради ва юқори поғоналарга кўтара олади.

Сабрли бўлиш керак. Яхши мева берадиган уруғлар бор. Улар жамоа бўлиб ишлай бошлашса, яна ғалабалар келади», — дея Пепнинг сўзларини келтиради Diario Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар