«Барселона» «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Ферран Торрес трансфери устида ишламоқда.
Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, каталонияликлар 21 ёшли испан учун 50 млн евро таклиф қилмоқда, аммо «шаҳарликлар» 60 млн евро олмоқчи.
«Кўк-анорранглилар» футболчининг ўзи билан келишувга эришиб бўлган.
Агар Торрес трансфери амалга ошмаса, «Барса» эътиборини «Челси» яримҳимоячиси Ҳаким Зиёшга қаратади.