Молина Хоакинга тегишли Ла Лига рекордини янгилади
Душанба, 20 Декабр
1138
Фото: Getty Images

«Гранада» Ла Лига 18-турида «Мальорка»ни (4:1) йирик ҳисобда мағлуб этди. 

Ушбу баҳсда мезбонлар ҳужумчиси Хорхе Молина 3та гол урди ва Ла Лигада ҳет-трик қайд этган энг ёши катта футболчига айланди — 39 ёш 241 кун. 

Молина бу борада 38 ёш 140 кунлигида («Атлетик», 3:2) ҳет-трикка эришган «Бетис» яримҳимоячиси Хоакин Санчеснинг рекордини янгилади.

Молина бу мавсумда Испания чемпионатида 15та баҳсда 6та гол ва 1та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар