«Манчестер Сити» 39 йил аввал «Ливерпуль» ўрнатган рекордни янгилади
Душанба, 20 Декабр
2849
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» Англия чемпионати 18-турида сафарда «Ньюкасл»ни (4:0) тор-мор этди. 

Натижада «шаҳарликлар» 2021 йилда Премьер-лигадаги ғалабаларини 34тага етказиб, 1982 йили «Ливерпуль» томонидан ўрнатилган рекордни (бир календарь йилида 33 ғалаба) янгилади. 

Маълумот учун, «Сити»да йил охиригача яна икки ўйин бор — «Лестер» ва «Брентфорд»га қарши.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар