Ла Лига. «Кадис» «Реал»нинг ғалабали сериясига барҳам берди
Душанба, 20 Декабр
13698
Фото: Реал Мадрид 

Испания чемпионатининг 18-турида пешқадам «Реал» ўз майдонида «Кадис» дарвозасига йўл топа олмади. Эътиборлиси, мадридликлар ўтган мавсумда ҳам уйда «Кадис»ни (0:1) енга олишмаганди.

Шу тариқа «Реал»нинг барча турнирлар доирасида 10, Ла Лигада эса 7 ўйиндан иборат ғалабали серияси барҳам топди. 

Анчелотти жамоаси очколарини 43тага етказиб, энг яқин таъқибчиси «Севилья»ни 6 очкога ортда қолдирмоқда. «Кадис» 14 очко билан 19-поғонага жойлашган. 

Ла Лига. 18-тур
Реал — Кадис 0:0

19 декабрь, «Сантьяго Бернабеу»
Реал — Куртуа, Васкес, Алаба, Милитао, Менди (Начо, 82), Каземиро, Кроос, Вальверде (Йович, 70), Винисиус, Азар, Бензема. 
Кадис — Ледесма, Акапо, Кала, Фали, Эспино, Алехо (Чапелья, 71), Аларкон (Мауро, 90+4), Йонссон (Бастида, 85), Собрино, Фернандес, Лосано (Негредо, 46).
Огоҳлантиришлар: Каземиро (26), Кала (64).

Ўхшаш янгиликлар