Гвардиола: «Яхши натижа, аммо ўйиндан қониқмадим»
Душанба, 20 Декабр
1669
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ 18-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га (4:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Яхши натижа, лекин ўйин эмас. Бизга омад кулиб боқди. Биринчи голда «Ньюкасл» ёмон ҳимояланди, иккинчисида эса Канселунинг индивидуал маҳоратини кўрдик. Биринчи бўлимда жорий мавсумдаги энг ёмон ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Иккинчисида эса анча  яхши эдик.

Рекордлар жамоа қанчалик барқарорлигини кўрсатиб турибди. Бу соврин ютиш эмас, аммо бирин-кетин ғалабалар. Рекордлар янгиланиб туради. Муваффақиятдан хурсандман», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради ВВС.

«Манчестер Сити» ушбу ғалаба орқали «Ливерпуль»нинг рекордини (33) янгилаб, АПЛда бир календарь йилида энг кўп ғалабага (34) эришган жамоага айланди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар