«Ювентус» ва «Ньюкасл» «МЮ» ҳужумчиси учун курашга қўшилди
Якшанба, 19 Декабр
4388
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Антони Марсьяль қишки трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.

The Sun хабарига кўра, франциялик форвард захира ўриндиғида қолаётгани сабабли жамоадан кетиш ҳақида ўйламоқда. Унга «Ньюкасл Юнайтед» ва «Ювентус» клублари қизиқиш билдирган. Футболчининг агенти бу клублар билан музокара ўтказган.

«Манчестер Юнайтед» эса Марсьялнинг ярим йиллик ижараси учун 7 миллион евро сўраган. 

Маълумот учун, Антони жорий мавсум «Манчестер Юнайтед» сафида 7 ўйинда битта голга муаллифлик қилган. Transfermarkt уни 35 млн еврога баҳоламоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар