«Атлетико» бош мураббийи Диего Симеоне Ла Лига 18-туридан ўрин олган «Севилья» (1:2) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.
«Беллашувни яхши бошладик, кейин Ракитич гол урди. Биринчи бўлимда бизда имкониятлар бўлмади, иккинчи бўлимни яхшироқ бошладик. «Севилья» эса қарши ҳужумларга ўтди. Голга яқин қолганимизни ҳис қилдик, аммо якунда ўзимиз тўп ўтказиб юбордик.
Вазият оғир, натижалар яхши эмас. Лекин аввалгидек фикрдаман. Ишлашимиз, ўзимизга бўлган ишончни қайтаришимиз керак.
10 йилдан бери юқори поғоналардамиз. Жамоага келганимда, ҳамма етакчидан 10 очко ортда қолишимизга кўникиб қолганди. Афсуски, ҳозир яна шу ҳолатдамиз. Масъулият менда ва биз ҳаммасини тузатамиз», – дея аргентиналик мутахассиснинг сўзларини келтиради Маrca.
«Атлетико» Ла Лигада 29 очко билан 5-поғонани эгаллаб турибди ва пешқадам «Реал»дан 13 очкога ортда қолмоқда.