Месси Франция кубоги баҳсида «ПСЖ» қайдномасидан жой олмади
Якшанба, 19 Декабр
3301
Фото: Getty Images

Фрацния кубоги 1/32 учрашуви доирасидаги «Феньи Ольнуа»га қарши ўйинда «Пари Сен-Жермен» форварди Лионель Месси жамоасига ёрдам бера олмайди, дея хабар бермоқда RMC Sport.

Манба хабарига кўра, Париж клуби мураббийлар штаби аргентиналик 34 ёшли ҳужумчига дам олиш имкониятини берган ва Мессини «ПСЖ» қайдномасига киритмаган.

Месси Франция чемпионати жорий мавсумида 10та ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва 4та ассистга муаллифлик қилган.

Маълумот учун, «Феньи Ольнуа» — «ПСЖ» баҳси эртага, 20 декабрь куни тунги соат 01:10да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар