Ла Лига. «Севилья» «Атлетико» билан баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди
Якшанба, 19 Декабр
3688
фото: La Liga

Испания чемпионатининг 18-туридан ўрин олган марказий ўйинда «Севилья» ўз майдонида «Атлетико»ни қабул қилди, кескин курашлар остида кечган баҳсда ғалабани илиб кетди. Биринчи бўлимда Ракитич суперголи билан ҳисобни очган бўлса, бурчак зарбасидан кейин Фелипе боши билан тўп киритиб мувозанатни тиклади. 88-дақиқада эса Окампос ғалаба голини урди.

«Севилья» очколарини 37тага етказиб, 2-ўринни мустаҳкамлаб олди. Қаторасига 3-мағлубиятни қабул қилиб олган «Атлетико» 29 очко билан 5-поғонага тушиб кетди.

Ла Лига. 18-тур
Севилья — Атлетико 2:1
18 декабрь, «Рамон Санчес Писхуан»
Голлар: Ракитич (7), Окампос (88) — Фелипе (33).
Севилья — Буну, Монтиэль (Гудель, 29), Кунде, Карлос, Рекик, Хордан (Акунья 54, Аугустинссон 84), Дилейни, Ракитич, Окампос, Гомес (Мунир, 84), Ромеро (Мир, 54).
Атлетико — Облак, Фелипе, Кондогбиа, Эрмосо, Триппьер, Коке, Льоренте (де Пауль, 40), Лемар, Карраско, Корреа (Фелиш, 46), Суарес (Кунья, 57).
Огоҳлантиришлар: Рекик (66), Гомес (69), Кунья (90+6).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар