Ла Лига. «Барселона» «Эльче» устидан қийин ғалабани қўлга киритиб, 7-ўринга кўтарилди
Якшанба, 19 Декабр
6038
Фото: Ла Лига

Испания чемпионатининг 18-турида «Барселона» ўз майдонида «Эльче» устидан ғалаба қозонди. Меҳмонлар икки тўп фарқида ортда бора туриб, ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди — Ютгла ва Гавининг голларига Морьенте ҳамда Милья жавоб берди. Аммо Никонинг 85-дақиқадаги голи каталонияликларга муҳим 3 очко келтирди. 

«Барселона» очколарини 27тага етказиб, 7-ўринга чиқиб олди. «Эльче» 15 очко билан 16-поғонада қолди.

Ла Лига. 18-тур. 
Барселона — Эльче 3:2

18 декабрь, «Камп Ноу»
Голлар: Ютгла (16), Гави (19), Нико (85) — Моренте (62), Милья (63). 
Барселона — тер Стеген, Араухо, Гарсия, Лангле, Альба, де Йонг (Пуч, 76), Бускетс, Гави, Дембеле, Эззалзули (Бальде, 89), Ютгла (Нико, 72).
Эльче — Бадиа, Паласиос, Роко, Гонсалес, Мохика (Хосема, 83), Хосан (Моренте, 46), Марконе (Гумбау, 46), Маскарель (Гути, 60), Фидель (Милья, 60), Перес, Бойе.

Ўхшаш янгиликлар