Хави: «Ҳозирги ҳолатимизда 3 очко олтинга тенг. Гавининг олдида шляпамни ечаман» 
Якшанба, 19 Декабр
2898
Фото: Getty Images

«Барселона» бош мураббийи Хави Ла Лига 18-туридан ўрин олган «Эльче»га (3:2) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ажойиб 3 очко. Ҳозирги вазиятимизда бу олтинга арзийди. Менимча, «Барса» бугун яхши ўйнади. Жамоа устунлигини тушунди, футболчилар керакли вақтда бўш ҳудудлардан ҳужум қилишди. 

Тўпга эгалик қилиш учун аввалги эталон ўйинимизга қайтишимиз керак. Умид қиламанки, бу ғалаба бурилиш нуқтаси бўлади. Жамоамиздан мамнунман. Аммо яхшиланиш йўлида муаммоларга чидашимиз керак. 

Гавининг ўйини ажойиб. У – 17 ёшида аллақачон ёрқин шахс. Унинг олдида шляпамни ечаман. У чинакам шоу кўрсатяпти. Унинг ўйинларини томоша қилиш жуда ёқимли.  У, Нико, Эрик, Эззалзули, Араухо – ажойиб авлод билан «Барса» келажакда муваффақият қозонади», – дея Хавининг сўзларини келтиради Маrca.

Маълумот учун, ушбу баҳсда Гави гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар