Гранеро: «Модрич страстосфера даражасида. Унинг ўрнига бўлганимда, 87 ёшгача ўйнардим»
Якшанба, 19 Декабр
2030
Фото: Getty Images

«Реал»нинг собиқ яримҳимоячиси Эстебан Гранеро жамоа ҳавбеки Лука Модрични мақтади. 

«Модричнинг ўрнида бўлганимда, 87 ёшгача ўйнаган бўлардим. У жуда яхши ҳолатда. 

У ҳар доим устунлик қилади – техникада ҳам, тактикада ҳам. Бу ажойиб. У стратосфера даражасида ўйнайди. 

Балки Лука 23 ёшида қилганларини бажара олмас, аммо у аввал қилмаган кўплаб ишларни кўрсатмоқда», – дея Гранеронинг сўзларини келтиради АS.

Маълумот учун, 36 ёшли Модрич бу мавсумда Ла Лигада 12та баҳсда майдонга тушиб, 4та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар