«Барселона» яримҳимоячиси Гави клуб билан шартномани узайтириши мумкин, деб ёзади журналист Фабрицио Романо.
Тез орада каталонияликлар 17 ёшли испанга янги 5 йиллик шартнома таклиф қилишади.
Гавининг амалдаги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган.
Яримҳимоячи бу мавсумда Ла Лигада 15та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 3та голга ассистентлик қилди.