Анчелотти: «Вирус аввалгидек кучли эмас. Йўқотишларга қарамай, «Реал» ўйинни қолдириш ҳақида ўйламади»
Якшанба, 19 Декабр
1531
Фото: Getty Images

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 18-туридан ўрин олган «Кадис» билан ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. 

«Таркиби бошқаларникидек яхши бўлмаса-да, аммо ўз юзига эга жамоа билан ўйнаймиз. Улар қарши ҳужумлардан унумли фойдаланади. 

Сўнгги пайтларда ҳимояда жуда яхши ўйнаётганимизни алоҳида таъкидлаш керак. Бу биз қўшган энг яхши жиҳатдир. 

Коронавирус туфайли ўйинларни кўчириш ҳақида ҳеч қачон ўйламаганмиз. Биринчидан, жамоамиз йўқотишларга бардошли. Иккинчидан, менимча, футбол ва, умуман, жамият вирус билан бирга яшаши керак. У аввалгидек кучли эмас. Эҳтиёт бўлиб, ишлашда давом этишимиз керак. Бу борада клуб талабчан ва ҳар куни тест олади. 

Азар ўйинни асосий таркибда бошлайди ва нималарга қодирлигини исботлаш имкониятига эга бўлади. Унда мотивация бор. У ўйинчилар камлигидан эмас, муносиблиги учун ўйнайди», – дея Анчелоттининг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.  

Эслатиб ўтамиз, 19 декабрь куни бўлиб ўтадиган «Кадис»га қарши баҳсда коронавирусга чалингани сабабли Дани Карвахаль, Марсело, Марко Асенсио, Гарет Бэйл, Родриго ва Андрей Лунин мадридликларга ёрдам бера олмайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар