Анчелотти: «Ҳозир «Барса» тўғридан тўғри рақобатчимиз эмас»
Якшанба, 19 Декабр
5510
Фото: Getty Images

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лигадаги чемпионлик кураши ҳақида гапирди. 

Аввалроқ «Барселона» устози Хави Каталония клуби Испания чемпионатида ғолиб бўлиши мумкинлигини айтганди. 

«Ҳозир «Барса» бизнинг тўғридан тўғри рақобатчимиз эмас, чунки бизга яқинроқ бошқа жамоалар бор. Аммо улар ўсиш имкониятига эга. 

Аммо мен «Барселона» мураббийи бўлганимда, худди Хавидек чемпионликка курашишни айтга бўлардим», – дея Анчелоттининг сўзларини келтиради Маrca.

Маълумот ўрнида, 17та ўйиндан сўнг «Реал» 42 очко билан пешқадамлик қилмоқда, «Барса» 27 очко билан 7-поғонада.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар