63,7% мухлис ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишига рози — тарафдорларнинг энг кўпи Туркия ва Ҳиндистонда, қаршилар эса Англия ва Германияда
Якшанба, 19 Декабр
2145
Фото: Getty Images

ФИФА жаҳон чемпионатининг муддати бўйича кенг кўламли сўров ўтказди ва натижаларни эълон қилди.

Футболни ўзининг севимли спорт тури деб ҳисоблаган 30390 кишининг 63,7 фоизи жаҳон чемпионатини ҳар 2 йилда кўришни хоҳлайди, 23,3 фоизи нейтрал эканлигини айтган, қаршилик қилганлар 11 фоизни ташкил этган, қолган 2 фоиз ҳеч қандай фикр билдирмаган. 

Жаҳон чемпионатини қисқа муддатда ўтказиш ғоясини 25-34 ёшдаги мухлислар кўпроқ қўллаб-қувватлаган, салбий муносабат фоизи эса асосан 55 ёшдан катталар орасида кузатилган. 

Мундиални ҳар 2 йилда ўтказиш ғоясида энг кўп қаршилик Англияда (53%), Германия (50%) ва Францияда (42%) кузатилди. Қўллаб-қувватловчиларнинг энг кўпи эса Туркия (87%), Ҳиндистон (85%) ва ЖАРда (85%) қайд этилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар