Левандовски Герд Мюллернинг 49 йиллик рекордини янгилади
Шанба, 18 Декабр
2368
Фото: Getty Images

«Бавария» Германия чемпионати 17-турида «Вольфсбург»ни (4:0) тор-мор этди. 

Мюнхен клубининг сўнгги голи Роберт Левандовски ҳисобига ёзилди. 

Польшалик 33 ёшли форвард 2021 йилда Бундеслигадаги голларини 43тага етказиб, бир календарь йилидаги голлар сони бўйича Герд Мюллер (42, 1972 йил) томонидан ўрнатилган лига рекордини янгилади.

Маълумот учун, Левандовски якунланаётган йилда барча турнирлар доирасида 69та тўп киритди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар