«Барса» Бартрани қайтармоқчи
Шанба, 18 Декабр
7706
Фото: Getty Images

«Барселона» «Бетис» ҳимоячиси Марк Бартрага қизиқмоқда. 

Diario Sport'нинг ёзишича, «кўк-анорранглилар» вакиллари бу  мавсумда кам ўйин амалиётига эга бўлаётган футболчининг атрофидагилар билан алоқага чиққан. 

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли ҳимоячи Каталония клуби тарбияланувчиси саналади ва жамоанинг ҳозирги бош мураббийи Хави билан бир таркибда ўйнаган.

Бартра 2010 йилдан 2016 йилгача «Барселона»да ҳаракат қилган. Сўнг «Боруссия» Д ва «Бетис»да фаолият юритди. У бу мавсумда Ла Лигада атиги 6та ўйин ўтказди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар