А Серия. «Рома» сафарда «Аталанта»ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов захирадан майдонга тушди
Шанба, 18 Декабр
11946
Фото: Getty Images

Италия А Серияси 18-тури доирасидаги марказий учрашув Бергамода ўтди.

«Аталанта» мухлислари қаршисида «Рома» клубини қабул қилди. Қизиқарли ўтган учрашувнинг 1-дақиқасидаёқ Абраҳам ҳисобни очган бўлса, Дзаньоло 27-дақиқада фарқни иккитага оширди. Бўлим якунида эса Кристанте автогол муаллифига айланди.

69-дақиқада эса Дзаньоло ўрнига Элдор Шомуродов майдонга тушгач, римликларнинг ҳужумлари янада кескин кўриниш  ола бошлади. 72-дақиқада Смоллинг, 82-дақиқада эса айнан Элдорнинг ҳужумни кескинлаштирганидан сўнг Абраҳам дублга эришиб, Жозе Моуриньо жамоасига сафарда йирик ғалаба келтирди – 4:1.

Натижада, «Рома» очколари сонини 31тага етказиб, турнир жадвалида 5-ўринга қайтди. «Аталанта» эса 37 очко билан ҳозирча 3-ўринда қолди.

А Серия. 18-тур
Аталанта – Рома 1:4

Голлар: 0:1 – 1 Абраҳам, 0:2 – 27 Дзаньоло, 1:2 – 45, автогол Кристанте, 1:3 – 72 Смоллинг, 1:4 – 82 Абраҳам.
Аталанта – Муссо, Хатебур (Дзаппакоста, 78), Паломино, Толои, Гимшити (Муриэль, 34), Пеццелла (Мэле, 78), де Рон, Фройлер, Иличич (Малиновский, 46), Пашалич (Миранчук, 64), Сапата.
Рома – Руй Патрисиу, Карсдорп, Смоллинг, Манчини, Рожер, Винья, Мхитарян, Верету, Кристанте, Дзаньоло (Элдор Шомуродов, 69), Абраҳам.
Огоҳлантиришлар: де Рон (7), Дзаньоло (9), Рожер (49), Манчини (74).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар