2024 йилдан бошлаб Миллатлар Лигасида КОНМЕБОЛ жамоалари ҳам қатнашади
Шанба, 18 Декабр
1787
Фото: Getty Images

Миллатлар Лигаси форматида ўзгариш бўлиши мумкин. 

2024 йилдан турнирда Жанубий Америка жамоалари ҳам иштирок этади, деб хабар берди УЕФА вице-президенти Збигнев Бонек. 

«Бу — ҳозирги форматдаги сўнгги Миллатлар Лигаси. Биз КОНМЕБОЛ вакиллари билан учрашув ўтказдик. 

2024 йилдан бошлаб турнирга Жанубий Америка жамоалари ҳам  қўшилади. Биз ҳали ҳам формат устида ишлаяпмиз», — дейди Бонек Meczyki'га берган интервьюсида.

Хабарга кўра, турнирда КОНМЕБОЛнинг барча 10 жамоаси иштирок этади. Аргентина, Бразилия, Колумбия, Уругвай ва Чили А лигасига, Боливия, Эквадор, Парагвай ҳамда Венесуэла эса В лигасига кириши кутилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар