«Ювентус» «Атлетико»дан Моратани сотиб олмоқчи эмас
Жума, 17 Декабр
2220
Фото: Getty Images

«Ювентус» «Атлетико»га тегишли бўлган, Турин клубида ижарада ўйнаётган ҳужумчи Альваро Моратани сотиб олмоқчи эмас. 

La Gazzetta dello Sport'нинг ёзишича, «кекса синьора»да испаниялик 29 ёшли футболчини 35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи бор, аммо клуб бундан фойдаланмайди. 

«Ювентус» янги ҳужумчи изламоқда. Туринликлар «МЮ» ҳужумчилари Эдинсон Кавани ва Антони Марсьяль, шунингдек, «ПСЖ» форварди Мауро Икардига қизиқмоқда. 

Мората бу мавсумда А Серияда 16та баҳсда 4та гол урди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар