Райола «Барса»га Янузайни таклиф қилди. Хави ўйлаяпти
Жума, 17 Декабр
3870
Фото: Getty Images

«Реал Сосьедад» яримҳимоячиси Аднан Янузай фаолиятини «Барселона»да давом эттириши мумкин. 

Мundo Deportivo'нинг ёзишича, агент Мино Райола Каталония клубига бельгиялик футболчининг хизматларини таклиф қилган. Бош мураббий Хави трансфер ҳақида ўйламоқда. 

«Сосьедад» 2022 йили шартномаси якунланадиган Янузай билан келишувни узайтирмоқчи. Агар бунга эриша олмаса, қишда ҳавбек билан хайрлашмоқчи.

26 ёшли футболчи бу мавсумда «Сосьедад» сафида барча турнирлар доирасида 24та ўйин ўтказиб, 2та гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар