Демирал: «МЮ» Роналдусиз ЕЧЛ плей-оффига чиқа олмасди. Унга қарши ўйнашдан кўра жамоадош бўлган яхши»
Жума, 17 Декабр
4134
Фото: Getty Images

«Аталанта» ҳимоячиси Мерих Демирал «Манчестер Юнайтед»нинг ЕЧЛ плей-оффига чиқишида ҳужумчи Криштиану Роналдунинг ролини юқори баҳолади.

«Криштиану билан мустаҳкам дўстлигимиз бор. У менга ёрдам берган. Тез-тез ёзишиб турамиз. У — мен билган энг яхши инсонлардан бири. 

Бемалол айтишим мумкинки, Роналду сизга қарши эмас, сизнинг жамоангизда ўйнагани яхши. У доимо даражани белгилаб беради. У Чемпионлар Лигасида нималар қилганини кўринг. «МЮ» усиз плей-оффга чиқа олармиди? Йўқ. 

ЖЧ плей-оффида Португалия билан ўйин? Улар жаҳоннинг энг кучли жамоаларидан бири саналса-да, бизда ҳам яхши имконият бор. Португалиядан ўтсак, Италия билан учрашамиз.

Эҳтиёт бўлинг, биз Евро-2020даги Туркия эмасмиз», — дея туркиялик футболчининг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport.

Эслатиб ўтамиз, Роналду ва Демирал «Ювентус»да бирга ўйнашган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар