Ҳоланд Обамеянгни ортда қолдириб, «Боруссия» Д рекордчисига айланди
Пайшанба, 16 Декабр
3173
Фото: Getty Images

«Боруссия» Д ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд Германия чемпионати 16-туридан ўрин олган «Гройтер»га (3:0) қарши баҳсда дублга эришди. 

Норвегиялик футболчи 2021 йилда Бундеслигадаги голларини 30тага етказиб, клуб рекордчисига айланди. У бир календарь йилидаги голлар сони бўйича Лотар Эммерих (29, 1966) ва Пьер-Эмерик Обамеянгнинг (29, 2015) натижасини яхшилади.

Ҳоланд бу мавсумда Бундеслигада 9та ўйинда 13та тўп киритди. У тўпурарлар пойгасида Левандовски (18, «Бавария») ва Шикдан (16, «Байер») кейин 3-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар