Италия — Аргентина ўртасидаги «Финалиссима» қачон ва қаерда ўтиши эълон қилинди
Пайшанба, 16 Декабр
7307
Фото: Getty Images

УЕФА ва Жанубий Америка футбол конфедерацияси 2028 йилгача мўлжалланган ўзаро тушуниш меморандумини имзолашди. 

Меморандум бандларидан бири икки қитъа чемпионлари — Италия ва Аргентина ўртасида ўйин ўтказиш бўлди. 

Ушбу баҳс «Финалиссима» номини олди. Беллашув 1 июнь куни Лондонда бўлиб ўтади. 

Таъкидлаш керакки, Европа ва Жанубий Америка чемпионлари ўртасида 1985 ва 1993 йилларда Артемио Франки Кубоги ўтказилган. 1985 йил Франция Уругвайни (2:0) мағлуб этган бўлса, 1993 йил Аргентина Даниядан (1:1, пен — 5:4) устун келган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар