«Барса» ЕЧЛга чиқа олмаса, Ҳоланд Каталония клуби таклифини рад этади
Пайшанба, 16 Декабр
2561
Фото: Getty Images

«Барселона» «Боруссия» Д ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни ўз сафига қўшиб олишни хоҳламоқда. 

Diario Sport'нинг ёзишича, Каталония клуби 21 ёшли футболчини ёзда сотиб олишни жиддий мақсад қилган. Норвегиялик форвардга ҳам «Барса» варианти маъқул, у янги клубида асосий юлдуз бўлишига ишонмоқда. 

Ёзда «кўк-анорранглилар»нинг молиявий ҳолати барқарор бўлиши кутилмоқда. Аммо жамоа ЕЧЛга йўл ололмаса, Ҳоланддан рад жавобини олади. 

Ҳужумчи бу мавсумда «Боруссия» сафида барча турнирлар доирасида 15та ўйин ўтказиб, 19та гол ва 4та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар