«Барса» де Йонгни «Интер» ҳужумчисисига алмаштириши мумкин
Пайшанба, 16 Декабр
5166
Фото: Getty Images

«Интер» ҳужумчиси Алексис Санчес «Барселона»га қайтиши мумкин. 

Каталония клуби «Севилья»дан ижарага олинган форвард Люк де Йонг билан хайрлашмоқчи ва ҳужумкор футболчи изламоқда. Нидерландияликнинг хизматларига «Интер» қизиқиш билдирмоқда. 

«Севилья» ўйинчилар алмашинувига қарши эмас. 

Санчеснинг «Барса»га ўтишига каталонияликлар бош мураббийи Хави розилик берган. Чилилик 32 ёшли ҳужумчи 2011 йилдан 2014 йилгача «кўк-анорранглилар» сафида ҳаракат қилган.

Алексис бу мавсумда А Серияда 10та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди ва 2та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар