Араб Кубоги. Финалга Африка жамоалари йўл олди, Қатар драматик баҳсда 90+16-дақиқада тўп ўтказиб мағлуб бўлди
Пайшанба, 16 Декабр
7523
Фото: QNA

Доҳада ўтаётган ФИФА Араб Кубогида финалчилар аниқланди. 

Биринчи яримфиналда Тунис 90+5-дақиқадаги гол эвазига Мисрдан устун келди. 

Иккинчи яримфиналда эса мезбон Қатар Жазоир билан баҳс юритиб, 90+7-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга эришди, аммо 90+16-дақиқада тўп ўтказиб аламли мағлубиятга учради.

Шу тариқа 18 декабрь куни бўлиб ўтадиган финалда Жазоир Тунис билан тўқнашса, 3-ўрин учун ўйинда Қатар ва Миср ўзаро баҳс юритади.

ФИФА Араб Кубоги. Яримфинал. 15 декабрь

Қатар — Жазоир 1:2
Голлар:
Мунтари (90+7) — Бенайада (59), Белаили (90+16).

Тунис — Миср 1:0
Гол:
Ас Солиа (90+5, автогол).

Ўхшаш янгиликлар