«Албатта, сен бахтли бўласан, чунки сен хурсандчилик улашадиган инсонсан» — Месси Агуэрони қўллаб-қувватлади
Пайшанба, 16 Декабр
2692
Фото: Getty Images

«ПСЖ» клуби ва Аргентина миллий жамоаси ҳужумчи Лионель Месси ҳамюрти Серхио Агуэро фаолиятини эрта якунлаганига муносабат билдирди.

«Деярли бутун фаолиятимиз бирга, Кун... Биргаликда ажойиб ва баъзан ёқимли бўлмаган лаҳзаларни бошлан кечирдик. Лекин улар бизни тобора бирлаштирди, дўстлигимиз янада мустаҳкамланди.

Яқинда Америка Кубогида ғалаба қозонганимизда катта хурсандчиликларни бошдан кечирдик, Англиядаги ютуқларингни кўрдик. Ва ҳақиқат шундаки, сен энг яхши кўрган фаолиятингни тўхтаётганингни кўриш ачинарли... Албатта, сен бахтли бўласан, чунки сен хурсандчилик улашадиган инсонсан. Севганларинг сен билан бирга бўлади. 

Ҳаётингнинг янги босқичи бошланади. Ишонаманки, сен уни табассум ва мотивация билан яшайсан.

Барчаси яхшиликка! Сени жуда яхши кўраман, дўстим. Биргаликдаги ўйинларимиз ва Аргентина миллий жамоасида ўтказган онларимизни соғинаман», — деб ёзади Месси «инстаграм»даги саҳифасида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар