Почеттино: «ПСЖ»да «Реал»дан ўтиш учун етарлича сифат бор»
Чоршанба, 15 Декабр
3622
Фото: Getty Images

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино ЕЧЛ 1/8 финали қуръаси ҳақида фикр билдирди. 

Қуръа натижаларига кўра, Париж клуби нимчорак финалда «Реал» билан баҳс юритади. 

«Бизни икки ўйиндан иборат қийин қарама-қаршилик кутмоқда. Рақиб сафида ажойиб мураббий ва футболчилар бор. «Реал» — Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишга ўрганиб қолган, катта тажрибага эга клуб. Қийин бўлиши аниқ. 

Албатта, бизга ишонч керак. Бизда ажойиб жамоа бор. Жуда қобилиятли футболчилар. Бу ўйинларга энг яхши ҳолатда ёндашишимизга шубҳа йўқ. «Реал»дан ўтиш учун бизла етарлича сифат бор.

Февраль ойида жисмоний ҳолат ҳам муҳим. Ҳар бир ўйинчи билан индивидуал ишлаш керак. Омад ҳам зарур. Масалан, жароҳатлар жамоага таъсир қилиши мумкин. Натижага кўп омиллар таъсир қилади», — дея аргентиналик мутахассиснинг сўзларини келтиради клуб расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар