Левандовски Герд Мюллернинг рекордини такрорлади
Чоршанба, 15 Декабр
3588
Фото: Getty Images

«Бавария» Германия чемпионати 16-турида «Штутгарт»ни (5:0) тор-мор этди. 

Ушбу баҳсда мюнхенликлар форварди Роберт Левандовски дублга эришди.

33 ёшли польяк 2021 йилда Бундеслигадаги голларини 42тага етказиб, бир календарь йилидаги голлар сони бўйича Герд Мюллер (1972) томонидан ўрнатилган рекордни такрорлади. 

Левандовскида натижани яхшилаш учун йил охирагача яна бир ўйин бор. «Бавария» 17 декабрь куни «Вольфсбург»ни қабул қилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар