Лапорта: «Бу Мессисиз биринчи йил эканлигини унутмаслигимиз керак»
Чоршанба, 15 Декабр
3683
Фото: Getty Images

«Барселона» президенти Жоан Лапорта жамоанинг ушбу мавсумдаги муваффақиятсизликлари ҳақида гапирди.

«Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу Мессисиз биринчи йил эканлигини унутмаслигимиз керак. Дунёнинг энг яхши футболчиси билан хайрлашдик. Бу осон эмас. 

Мураккаб вазиятни инобатга олиб, «Барса» муҳити ва услубидан хабардор Хавини танладик. У мураббий сифатида жамоа фалсафасини билади.

Футбол вақт бермаслигини биламиз. Қисқа муддатда тажрибали футболчилар билан ёшлар уйғунлашиши керак. Уларнинг барчаси юқори даражада бўлиши керак. «Барса»дек клубда улар босим билан қандай курашишни билишади», — дея Лапортанинг сўзларини келтиради Tuttosport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар