Гвардиола: «Мен футболчиларни уларнинг голларига қараб баҳоламайман»
Чоршанба, 15 Декабр
2500
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ 17-туридан ўрин олган «Лидс»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз ўйиндан-ўйинга ҳимоядаги ишончли ўйинимиз билан очилиб бормоқдамиз. Рақибларимизда дарвозамизга зарба бериш учун деярли имконият қолдирмаяпмиз. Жамоанинг ўйини жуда яхши ва биз бундан фахрланамиз.

Грилиш ажойиб ўйнади. Мен, одатда, футболчиларни уларнинг голларига қараб баҳоламайман. Мен учун уларнинг ўзини қандай тутиши ва тезкор қарор қабул қила олиши муҳим. У 3-4та позицияда бирдай ўйнай олиш хусусиятига эга. Умуман олганда, унинг жамоада ўз ўрнига эга бўлиб бораётганидан хурсандман», – дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради BBC.

Маълумот учун, «шаҳарликлар» ушбу ўйинда 7:0 ҳисобида ғалабага эришиб, турнир жадвалидаги пешқадамлигини янада мустаҳкамлади. Голларга Фоден, Грилиш, Де Брюйне (дубль), Маҳрез, Стоунз ва Аке муаллифлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар