Агуэронинг матбуот анжуманига Гвардиола ҳам ташриф буюради
Чоршанба, 15 Декабр
4076
Фото: Getty Images

Бугун, 15 декабрь куни «Барселона» ҳужумчиси Серхио Агуэро иштирокида матбуот анжумани ўтказилади. Унда футболчи фаолиятини якунлашини эълон қилиши кутилмоқда.

Catalunya Radio хабарига кўра, тадбирда «Манчестер Сити» устози Хосеп Гвардиола ва «шаҳарликлар» директори Чики Бегиристайн ҳам иштирок этади. Улар «Лидс»га (7:0) қарши ўйиндан сўнг Испанияга йўл олишган. 

Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футболчи 2011 йилдан 2021 йилгача «Манчестер Сити»да ўйнаган ва жамоа билан 5 бор АПЛда ғолиб бўлган.

33 ёшли форвард юраги билан боғлиқ муаммолар туфайли фаолиятини якунламоқда. Серхиода 30 октябрь кунги «Алавес» (1:1) билан ўйинда тахикардия кузатилганди ва у шундан бери даволанмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар