Рамос «Реал» билан тўқнашув ҳақида: «Бошқа жамоани хоҳлагандим, аммо тақдир қайсар»
Сешанба, 14 Декабр
6311
Фото: Getty Images

«ПСЖ» ҳимоячиси Серхио Рамос ЕЧЛ 1/8 финалида собиқ жамоаси «Реал» билан тўқнаш келишига муносабат билдирди.

«Реал» билан тўқнаш келишни хоҳламагандим, аммо «Сантьяго Бернабеу»га қайтиш қувонч учун сабабдир. Ковид туфайли клуб билан хайрлаша олмагандим.

Тақдир қайсар. «ПСЖ» бошқа жамоага рўбарў келишини истагандим. «Реал»ни қанчалик севишимни биласиз.

Энди мен «ПСЖ» футболчисиман ва жамоа кейинги босқичга чиқиши учун қўлимдан келганича ёрдам бераман. Улар менга таянмоқда. Жамоа учун ўлимгача курашаман», — дея Рамоснинг сўзларини келтиради Marca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар