«МЮ» коронавирус туфайли «Брентфорд»га қарши ўйин қолдирилганини эълон қилди
Сешанба, 14 Декабр
2701
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» расмий сайтида АПЛ 17-туридан ўрин олган «Брентфорд»га қарши ўйин қолдирилганини эълон қилди. 

Клуб коронавирус авж олиши туфайли жамоанинг машғулот базаси 24 соатга ёпилганини тасдиқлади. Коровирусга чалинганлар изоляцияга олинган. Шу муносабат билан «МЮ» 14 декабрь куни бўлиб ўтиши керак режалаштирилган «Брентфорд» билан ўйинни қолдиришни сўраган, Премьер-лига эса тиббий маслаҳатчилар тавсиясидан келиб чиқиб бунга розилик берган.

Эслатиб ўтамиз, 12 декабрь куни «МЮ»нинг айрим футболчи ва ходимларида коронавирус аниқланган ва шундан сўнг машғулотлар тўхтатилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар