Ла Лига Movistar ва DAZN телекомпанияларига чемпионат трансляцияси ҳуқуқларини сотганини эълон қилди.
Шартнома 2022/2023 йилги мавсумдан 2026/27 йилги мавсумгача — 5 йилга тузилган. Баҳоси — 4 млрд 950 млн евро.
Ўйинлар Movistar ва DAZN ўртасида тенг тақсимланади. Ҳар бир телекомпания турнинг 5тадан ўйинини трансляция қилади.
Таққослаш учун, аввалроқ АПЛ 2025 йилгача бўлган трансляцияларни 5,1 млрд фунт стерлингга, Бундеслига эса 4 йиллик трансляциялар ҳуқиқини 4,4 млрд еврога сотганди.