Globe Soccer Awards «Йил футболчиси» совринига даъвогарларнинг якуний рўйхатини маълум қилди
Сешанба, 14 Декабр
12456
Фото: Getty Images

Globe Soccer Awards талқини бўйича йилнинг энг яхши ўйинчиси совринига даъвогар 6 футболчи эълон қилинди. 

Якуний рўйхатдан Карим Бензема («Реал»), Роберт Левандовски («Бавария»), Килиан Мбаппе, Лионель Месси (иккаласи – «ПСЖ»), Криштиану Роналду («Манчестер Юнайтед») ва Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль») ўрин олган.

Мукофотни топшириш маросими 27 декабрь куни Дубайда бўлиб ўтади. 

Globe Soccer Awards совринини қўлга киритиш бўйича рекордчи Роналду саналади. У 6 бор йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар