Анри Мбаппе билан шартномани узайтира олмаётган «ПСЖ»ни танқид қилди
Сешанба, 14 Декабр
5100
Фото: Getty Images

Франция миллий жамоасининг собиқ форварди Тьерри Анри «ПСЖ» клубини ҳужумчи Килиан Мбаппе билан боғлиқ вазият бўйича танқид қилди. 

«У билан шартнома узайтирилиши икки йил олдин ҳал қилиниши керак эди. Ўйлайманки, икки йил аввал улар Мбаппега: «Бу сенинг жамоанг бўлади. Уни сенинг атрофингда қурамиз» дейишганида, ҳаммаси бошқача бўларди. 

Энди унинг тақдири ўз қўлида. У хоҳлаган жойига бориши мумкин», — дея Анрининг сўзларини келтиради Marca.

22 ёшли французнинг Париж клуби билан шартномаси муддати ёзда якунига етади. Унга «Реал» асосий даъвогар бўлиб турибди. 

Мбаппе бу мавсумда Лига 1да 16та баҳсда майдонга тушиб, 7та гол урди ва 8та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар