Почеттино: «ПСЖ» қўша олади. Февраль-март ойларига бориб, янада яхши формага чиқамиз»
Душанба, 13 Декабр
871
Фото: Getty Images

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино Лига 1 18-туридан ўрин олган «Монако»га (2:0) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Натижадан мамнунман, лекин биз яхшироқ ўйнай оламиз. Аста-секин қўшамиз. Бизда иқтидорли ўйинчилар бор. Агар қўша олсак, февраль ва март ойларига бориб, янада яхши формага чиқамиз. 

Бугун жуда кўп ижобий нарсалар кўринди: зич ўйнадик, кўплаб яккурашлашда ғалаба қозондик. «Монако»дек пас ўйнашга халақит қиладиган ва темпни бошқаришга уринадиган кучли жамоага қарши баҳсда тўп ўтказмадик. 

«Брюгге» (4:1) билан баҳсдагидек ёрқин кўринмадик, аммо жиддий ва самарали ҳаракат қилдик. Тўпсиз ҳаракатларда яхшиланишимиз керак», –дея Почеттинонинг сўзларини келтиради L'Equipe.

Париж клуби чемпионатда 45 очко билан пешқадамлик қилмоқда ва энг яқин таъқибчиси «Марсель»ни 13 очкога ортда қолдирмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар