Месси – Роналду тўқнашуви сунъий яратилдими? Қўпол хатолар сабабли ЕЧЛ 1/8 финалига қайтадан қуръа ташланиши мумкин
Душанба, 13 Декабр
18899
Фото: Getty Images

Европа Чемпионлар лигаси 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросимида УЕФА вакилларининг қўпол хатолари турли шубҳаларга сабаб бўлмоқда.

УЕФА расмийлари қуръа жараёнида 4та қўпол хатоларга йўл қўйишди:

1. «Вильярреал»га рақиб танланаётганида испанларнинг гуруҳдаги рақиби «Манчестер Юнайтед» ҳам унинг саватчасига солинди ва Андрей Аршавин тасодифан ушбу рақибни танлади. Натижада, УЕФА расмийлари бу борада хатога йўл қўйилганини айтиб, иккинчи уринишда «Сити» чиқарилди. Аслида, «МЮ» «Вильярреал»нинг гуруҳдаги рақиби сифатида саватчадан ўрин олмаслиги керак эди.

2. Иккинчи йўл қўйилган хато «Атлетико» учун рақиблар танланаётганда «Манчестер Юнайтед» эмас, «Ливерпуль» потенциал рақиб сифатида саватчадан жой олди.

3. «Атлетико» учун рақиблар орасида «МЮ» қўшилмади. 

4. «Ливерпуль» учун рақиблар орасида «Вильярреал» йўқ эди.

ESPN хабарига кўра, «Атлетико» УЕФА расмийлари билан қуръа жараёнидаги хатоликни муҳокама қилмоқда. Мадрид жамоасига «Бавария» тушган эди. УЕФА вазиятдан чиқиб кетиш ёки қуръани қайтадан ўтказиш масаласини кўриб чиқмоқда. 

Инсайдер ва журналист Танкреди Пальмери ҳам ЕЧЛ қуръаси катта эҳтимол билан қайтадан ўтказилиши мумкинлигини ёзмоқда. УЕФА бу масала бўйича яқин соатлар ичида аниқ қарорга келиши кутилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар