«Барселона» - «Наполи», «Шериф» Португалия клубига қарши. Европа лигаси ўтиш ўйинларига қуръа ташланди 
Душанба, 13 Декабр
4521
Фото: AFP

Бугун, 13 декабрь куни УЕФАнинг Ньонда жойлашган штаб-квартирасида Европа лигаси 1/8 финал ўтиш босқичига қуръа ташланди.

Унга кўра, 1/8 финалга йўлланма олиш учун марказий ўйин Европа лигаси гуруҳ босқичида 2-ўринни эгаллаган «Наполи» ва ЕЧЛдаги ўз гуруҳида 3-ўриндан жой олган «Барселона» ўртасида ўтади. Жамоалар 1/8 финал йўлланмаси учун курашадиган бўлди.

Шунингдек, Жасур Яхшибоев тўп сураётган «Шериф» ўтиш баҳсида Португалиянинг «Брага» клубига қарши саф тортади. 

Ўтиш ўйинлари жуфтликлари:
«Севилья» (Испания) – «Динамо» Загреб (Хорватия)
«Аталанта» (Италия) – «Олимпиакос» (Греция)
«Лейпциг» (Германия) – «Реал Сосьедад» (Испания)
«Барселона» (Испания) – «Наполи» (Италия)
«Зенит» (Россия) – «Бетис» (Испания)
«Боруссия» Дортмунд (Германия) – «Рейнджерс» (Шотландия)
«Шериф» (Молдова) – «Брага» (Португалия)
«Порту» (Португалия) – «Лацио» (Италия)

Дасталбки учрашувлар 17 февраль куни ўтиб, турнирга ЕЧЛдан қўшилаётган клублар майдонида ўтса, жавоб баҳслари бир ҳафта ўтиб 24 февраль куни Европа лигасида 2-ўринни эгаллаган клублар майдонида ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар